ПСЖ Гозенс учун курашга қўшилди

Alisher
21 июн 2021
ПСЖ "Аталанта" ярим ҳимоячиси Робин Гозенсга қизиқиш билдирмоқда.

26 ёшли немисга шунингдек "Барселона" қизиқиш билдирмоқда, аммо парижликлар каталонияликларнинг таклифидан яхшироғини беришга тайёр.

"Аталанта" хавбекнинг сотувидан камида 35 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Бергамоликлар бир неча ҳафта олдин Гозенс билан шартномани 2023 йилга қадар узайтириш бандини фаоллаштиришган эди. Келишувда товон пули кўзда тутилмаган.

Гозенс ўтган мавсум А Серияда 32та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Marca