ПСЖ футболчиси "Милан"га ўтишни рад этди

Alisher
26 авг 2022
ПСЖ ҳимоячиси Абду Диалло ушбу ёзда "Милан"га ўтмайди.

26 ёшли сенегаллик футболчини итальян клубининг спорт лойиҳаси ўзига жалб қилмади.

Диаллонинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжаалланган. Transfermarkt портали ўйинчини 18 миллион еврога баҳоламоқда.

Сенегаллик футболчи 2019 йилдан бери ПСЖда ўйнайди. У бу вақт давомида жамоа таркибида барча мусобақаларда 75та ўйинда майдонга тушиб, 4та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: L'Equipe