ПСЖ фэйр-плей бўйича ишни бошлади: Париж клуби футболчиси "Сток Сити"га ўтди
Aslanov Jasurbek
16 авг 2017
"Барселона"дан Неймарни 222 млн. еврога сотиб олган ПСЖ фэйр-плей қоидаларига амал қилиш ниятида ўз футболчисини "Сток Сити"га берди.
Ҳужумчи Хесе Родригес бир йил давомида ижара асосида "Сток Сити" шарафини ҳимоя қилади. Инглиз клуби расмий сайтининг хабар беришича, ижара муддати чўзилиши мумкин. Ҳозирча шартноманинг барча шартлари ошкор қилинмаяпти.