ПСЖ Дембелега бир мавсум учун 17 миллион евро маош таклиф қилди
30 апр 2022 11:24
Янгиликлар
ПСЖ Дембелега бир мавсум учун 17 миллион евро маош таклиф қилди
ПСЖ "Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембелега молиявий нуқтаи назардан яхши шартнома таклиф қилди.
Бу ҳақда Тони Хуанмарти хабар бермоқда. Парижликлар бир неча кун олдин вингерга тоза 17 миллион евролик маош бўйича таклиф беришди, шунингдек катта бонус пули ҳам ваъда қилишди.
Дембеле ўйлаб олиш учун пауза олди. Ўйинчи учун мақсад "Барселона" билан шартномани узайтириш эди. Футболчи испан клубида қолиш учун маошининг пасайишига ҳам тайёр.
Французнинг Каталония клуби билан ҳозирги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 24 ёшли футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 11та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар