ПСЖ дарвозабонининг катта футболга қайтиши сўроқ остида

Mirjalol Normatov
9 июл 2023
ПСЖ дарвозабони Серхио Риконинг отдан йиқилиб, комага тушиб қолганидан кейинги тикланиш жараёни ҳақида маълумотлар берилди.

Испаниялик посбон 20 килограмм вазнини йўқотган. 3 ҳафталик комада у ўзининг 30 фоиз мушаклар вазнини бой берган. Унинг футболга қайтиши катта сўроқ остида турибди. Аммо у яқин кунларда касалхонадан чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, Рико 28 май кунги ҳодисадан кейин 3 ҳафта комада ётди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: France Football