

Журналист Адриен Греньенинг хабарига кўра, итальян форварди Парижда йилига 3 млн евро маош олади, аммо бу рақамлар аста-секин ошиб боради.
Париж клуби эндиликда "Сассуоло"нинг ўзи билан келишиши қолди. Италияликлар ўз ўйинчилари учун 50 млн евро талаб қилишмоқда. ПСЖ яқин кунларда итальян клубига 45 млн евро+5 миллион евро бонуслар таклифи билан чиқади.
Икки томон ҳам битимни якунлаш учун позитив кайфиятдалар.



