Прото: "Олдин ҳеч қачон битта ўйинда иккита пенальти қайтармагандим"

Tolibjon Qosimov
11 дек 2013, 18:00
"Андерлехт" посбони Силвио Прото "Олимпиакос"дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
- Биз профессионал спортчилармиз ва доим ғалаба учун ўйнаймиз. Гуруҳдан чиқиш имкониятимиз қолмаган бўлса ҳам охиригача ўйнадик. Аммо ўз дарвозамизга учта пенальти белгиланишига йўл қўймаслигимиз керак эди.

Олдинлари битта ўйинда икки марта 11 метрли жарима зарбасини қайтармагандим. Учрашув сўнггида майдондан чиқиб кетдим, балки учинчи пенальти ҳам қайтарармидим. Алехандро Домингес айнан ўша бурчакка тепишини билардим. Шу боис менда имконият бўлиши мумкин эди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: soccer.ru