Пролига. Бугун бизни яна 4 та баҳс кутиб турибди

7 сен 2026, 10:55
Бугун Пролиганинг 18-тури давом эттирилади.

Кун давомида мухлислар жами 4 та учрашувга гувоҳ бўлишади. "ФарДУ" мусобақа етакчиси "Арал"га қарши баҳс олиб борса, "Каттақўрғон" "Республика ФА" билан тўқнаш келади. Ҳар икки баҳс соат 16:00 да старт олади. Шунингдек, бугун "ТерДУ" "Жайхун" меҳмон қилади. Ушбу учрашув соат 17:00 да бошланади. Куннинг сўнгги баҳси эса Бекободда бўлиб ўтади. Унда "Металлург" ва "Пахтакор ФЖ" ўзаро баҳс олиб боради. Ушбу тўқнашув эса соат 18:30 га белгиланган.

7 сентябрь:

"Каттақўрғон" — "Республика ФА"

Ҳакамлар: Нурбек Шералиев, Александр Буров, Шавкат Раҳматов

Назоратчи: Марат Исмаилов

Комиссар: Даврон Иброҳимов

ТерДУ — "Жайхун"

Ҳакамлар: Ферузбек Ҳидоятов, Фарҳод Усмонов, Элнур Дониёров

Назоратчи: Нодиржон Болтаев

Комиссар: Санжар Зарипов

"Металлург" — "Пахтакор ФМ"

Ҳакамлар: Диас Галеев, Даниил Яценко, Сардор Содиқов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Акмал Раҳматов

ФарДУ — "Арал"

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Абдулҳамид Абдурайимов, Жамшид Бакиров

Назоратчи:Набижон Рўзимов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›