UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  0 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 21:44АПЛ. "Челси" - "Астон Вилла" учрашуви асосий таркиблари маълум!  0 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  3 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  11 20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3 20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  1 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  3 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  0 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  18 19:02"Ал Насср" — "Ал Оҳдуд". Таркиблар маълум  0 19:00"Арсенал" — "Брайтон". Таркиблар маълум  3 18:21“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди  2 17:59Расман: “Нефтчи” Баҳодирхонов, Шокиров ва Жумаевни ўз сафига қўшиб олди  15 17:29Ўзбекистон U-20 терма жамоаси январда Туркияда йиғин ўтказади, таркиб ҳам маълум  7

Превью. "Шўртан" - "Насаф" Янгиликлар

Превью. "Шўртан" - "Насаф"

Теглар :  ШўртанНасаф
Қашқадарё дербисида "Шўртан" Ғузорда "Насаф"ни қабул қилади.
«Шўртан» (Ғузор) – «Насаф» (Қарши)
3 август 2016. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
УзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

“Шўртан” ва “Насаф” олий лигада 21 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 15тасида қаршиликлар ғолиб бўлишган. Битта ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Шўртан” ҳисобида 5та ғалаба мавжуд.

“Насаф” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Шўртан” дарвозасига 47та тўп киритган, ғузорликлар эса “Насаф” дарвозасига 23та гол уришган. “Аждарлар” ўзаро ўйинларда 46 очко ишлаб олишган бўлишса, “Шўтан” 16 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг олий лигада бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:0 ни ташкил қилади. “Шўртан”нинг йирик ғалабаси эса 3:2 бўлиб турибди.

Биринчи турда Қаршида ўтган ўйинда "Насаф" футболчилари учта гол уришган. Артур Геворкян ва Илҳом Шомуродов рақиб дарвозасига тўп киритишган бўлса, Шерзод Аъзамов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйганди - 2:1.

Ғузорда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
26.04.2015 «Шўртан» - «Насаф» 1:2
18.10.2013 «Шўртан» - «Насаф» 1:4
11.05.2012 «Шўртан» - «Насаф» 2:3
06.08.2011 «Шўртан» - «Насаф» 2:1
31.10.2010 «Шўртан» - «Насаф» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Шўртан” Ғузорда бўлиб ўтган ўйинларда 5 марта муваффақиятга эришган. “Насаф” ҳам сафарда 5 бор 3 очкога эга бўлган. Ғузорда бу жамоалар ўртасида умуман дуранг кузатилмаган. Охирги учта учрашувда "аждарлар" бу рақиб майдонидан фақат ғалаба билан қайтишган.
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика