UZ

Сўнгги янгиликлар

17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  0 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  1 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  2 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  10 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4

Превью. Ўзбекистон - Хитой Янгиликлар

Превью. Ўзбекистон - Хитой

Эртага Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Хитой билан ўйнайди.

Хитой терма жамоаси учинчи саралаш босқичини омадсиз тарзда бошлади. Биринчи турда Жанубий Корея меҳмони бўлган чин юрти вакиллари 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

Иккинчи турда Эрон билан ўз майдонида 0:0 ҳисоби қайд этилгач кўпчилик Хитой саралашни яхши бошлади деб ҳисоблаганди. Бироқ учинчи турда Гао Хонго шогирдлари кутилмаганда Сурияга 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйиб мухлисларнинг кескин танқидига учрашди. Кўпчилик терма жамоанинг салбий натижалари туфайли бош мураббий ишдан кетишини сўрамоқда.

Ўзбекистон эса учинчи босқични кетма-кет икки ғалаба билан бошлади. Дастлаб Тошкентда Сурия, кейин Дохада Қатар бир хил 1:0 ҳисобларида таслим қилинди. Охирги турда Тошкентда Эронга 0:1 ҳисобида имконият бой берилди.



Ўзаро ўйинлар

Ўзбекистон ва Хитой шу кунга қадар ўзаро 10та ўйин ўтказишган. Бу баҳсларнинг 5тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган. Бир марта дуранг кузатилган. Қолган 4та учрашувда хитойликлар зафар қучишган.

Тўплар нисбатидаги устунлик ҳам Ўзбекистон томонида: 16-13.

1994 йил Осиё ўйинлари
Ўзбекистон - Хитой 4:2

1996 йил Осиё кубоги
Хитой - Ўзбекистон 0:2

2001 йил ЖЧ-2002 саралаши
Хитой - Ўзбекистон 2:0

2001 йил ЖЧ-2002 саралаши
Ўзбекистон - Хитой 1:0

2007 йил Ўртоқлик учрашуви
Хитой - Ўзбекистон 3:1

2007 йил Осиё Кубоги
Ўзбекистон - Хитой 3:0

2011 йил Осиё Кубоги
Ўзбекистон - Хитой 2:2

2011 йил Ўртоқлик учрашуви
Хитой - Ўзбекистон 1:0

2013 йил Ўртоқлик учрашуви
Хитой - Ўзбекистон 1:2

2015 йил Осиё Кубоги 2015
Хитой - Ўзбекистон 2:1




Дисквалификациялар

Ушбу учрашувда Ўзбекистон таркибида Александр Гейнрих ва Анзур Исмоилов сариқ карточкалари сони 2тага етгани боис майдонга туша олишмайди. Хитой ҳимоячиси Жанг Линпенг ҳам айнан шу сабаб билан Тошкентдаги баҳсни ўтказиб юборадиган бўлди.


Ранглар
Эртага Ўзбекистон футболчилари кўк рангли либосларда ҳаракат қиладилар. Рақибларимиз Хитой терма жамоаси футболчилари эса сариқ рангли футболкаларда майдонга тушадилар.

Ўзбекистоннинг Хитой билан ўйин учун таркиби: 

Дарвозабонлар:
 Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”).

Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Егор Кримец (“Бейжинг Гуоан”, Хитой), Виталий Денисов (“Локомотив”, Россия), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Азим Аҳмедов (“Пахтакор”), Станислав Андреев (“Пахтакор”).

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Краснодар”, Россия), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Азиз Ҳайдаров (“Аш Шабоб”, БАА), Сервер Жепаров (“Локомотив”), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Саламат Қутибоев (“Бухоро”), Сардор Рашидов (“Ал Жаиш”, Қатар), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Жасур Ҳасанов (“Қизилқум”), .

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев (“Бейжинг Гуоан”, Хитой), Элдор Шомуродов ("Бунёдкор"), Марат Бикмаев (“Локомотив”).


Хитойнинг Ўзбекистон билан ўйин учун таркиби:

Дарвозабонлар: Янг Зи "Бейжинг Гоан", Гу Чао "Жиангсу Сунинг", Ян Жунлинг "Шанхай СИПГ"

Ҳимоячилар: Ду Веи "Хебеи", Фенг Ксиаотинг "Эвергранд", Рен Ханг "Хебеи", Жанг Ченг Донг "Бейжинг Гоан", Ли Ксюэпенг "Эвергранд", Жао Мингжиан "Шандон Луненг", Жианг Зипенг "Гуанчжоу РФ"

Ярим ҳимоячилар: Ю Хаи "Шанхай СИПГ", Хао Жунмин "Шандон Луненг", Ву Ксю "Жиангсу Сунинг", Ву Леи "Шанхай СИПГ", Хуанг Бовен "Эвергранд", Жианг Нинг "Хебеи", Кай Хуиканг "Шанхай СИПГ", Занг Хизе "Бейжинг Гоан", Занг Ксиаобин "Жиангсу Сунинг"

Ҳужумчилар: Гао Лин "Эвергранд", Янг Ксю "Шандон Луненг", Жанг Юнинг "Витесс", Голландия.




Ўзбекистон - Хитой
11 октябрь 2016. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Хеттикамканамге Дилан Перера, Паллия Гуруге Приянга Намал, Палитя Хематухунга, Куттиаппа Ражакришна (барчаси Шри-Ланка)
Комиссар: Бакир Абдул Холиқ (Ливан)

Рейтинг: -34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика