UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  3 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  37 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  11 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  40 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  93 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0

Превью. "Олимпик" - "Бунёдкор". Устунлик Кападзе жамоасида бироқ Бошкович ҳам "совға" тайёрлаши мумкин Янгиликлар

Превью. "Олимпик" - "Бунёдкор". Устунлик Кападзе жамоасида бироқ Бошкович ҳам "совға" тайёрлаши мумкин

Coca Cola Суперлиганинг 19-турида Тошкентда "Олимпик" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади.

Турнинг яна бир қизиқарли учрашуви. Гарчи марказий мақомга мос бўлмасада, бу йилдан бошлаб ўтказилаётган янги Тошкент "дербиси". Дербилар эса доим муросасиз ўтиши билан ажралиб турган. Бугунги баҳс ҳам шундай кечиши мумкинми? Жамоалар қандай ҳолатда? Қуйида шу ҳақида фикрлашамиз. 


Олимпик

Муҳаммадқодир Ҳамралиев - 90'

Суперлига. 19-тур

15/09/2022, 19:35

1
:
1
Тугади

Бунёдкор

Францис Нарх - 45'

45'
90'
22'  Саидазамат Мирсаидов
28'  Абдурауф Бўриев
56'  Фаррух Мухторов (Темур Мамасидиқов)
71'  Отабек Жўрақўзиев (Муҳаммадали Ғиёсов)
71'  Муҳаммадазиз Иброҳимов (Пўлатхўжа Холдорхонов)
90'  Муҳаммадқодир Ҳамралиев
90'  Темур Мамасидиқов
90'  Алишер Одилов (Мироншоҳ Сатторов)
90'  Шаҳзод Тоиров
35'  Суҳроб Иззатов
45'  Францис Нарх
48'  Суҳроб Иззатов
51'  Умидбек Султонов (Умарали Раҳмоналиев)
77'  Маҳмуд Маҳамаджонов (Жаҳонгир Ўрозов)
77'  Усмонали Исмоналиев (Дмитрие Побулич)
77'  Францис Нарх (Судайси Жўрабоев)
87'  Жасур Ёқубов
90'  Давронжон Эргашев


"Олимпик"


Тимур Кападзе шогирдлари жорий мавсумда биринчи маротаба элитада иштирок этаётганига қарамай яхшигина чақилмас "ёнғоққа" айланиб улгурди. Жамоа иккинчи даврада "Қизилқум" билан ўйинга келиб биринчи мағлубиятини тан олди, 1:2. Ундан аввалги турда чемпионат етакчиси "Сўғдиёна" таслим этилганди (1:0). "Пахтакор"дан эса иккинчи даврада ҳам очко олишга эришди, дея оламиз.  Қолган баҳсларда қуйидаги натижаларни қайд этди. Тимур Кападзе ўз жамоасида ўйинни жуда яхши йўлга қўя олганлиги, футболчилар жисмоний тарафлама рақибларидан қолишмаётгани таҳсинга лойиқ. Статистикага эътибор берадиган бўлсак, сўнгги 5та учрашувда "Олимпик" рақиблар дарвозасига 20 бор аниқ зарба йўллаган, тўп назоратидаги устунлик ҳам улар томонида қайд этилган, 5та ўйинда ўртача 53 фоиз тўпга эгалик қилган, 8 очко тўплаган. 


14-тур. "Сурхон" - "Олимпик" 0:5

15-тур. "Олимпик" - "Қўқон-1912" 1:1

16-тур. "Пахтакор" - "Олимпик" 1:1

17-тур. "Олимпик" - "Сўғдиёна" 1:0

18-тур. "Қизилқум" - "Олимпик" 2:1


"Бунёдкор"


"Бунёдкор" машғулотидан репортаж: Икромов қайтиш арафасида+Давронжон Эргашев билан интервью


"Нефтчи"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг "Бунёдкор" мураббийлар штаби тўлиқ янгиланди. Эндиликда "қалдирғочлар"га клуб ўринбосарлари билан ишлаб келган Иван Бошкович устозлик қилади.  Айни пайтда қандай ҳолатда эканлигимиз барчага маълум. Лекин биз "Бунёдкор"миз. Ўйлайманки, вазиятни яхшилаш ва мавсумни ҳозирги эгаллаб турган ўрнимиздан тепароқда якунлашимиз мумкин. Олдинда 8та ўйин қолган. Керакли очколарни жамғариш зарур",- дейди черногориялик мураббий. Айтиш мумкинки, "Бунёдкор"даги вазият рақибиникидан бир мунча ёмонроқ. Пойтахт клуби иккинчи даврада 1та баҳсда ғалаба қозонди. 3та мағлубият, 1та дуранг натижа қайд этди, 5та ўйин 4 очко. 

Фикримча, гарчи жамоага янги мураббий тайинланган бўлсада, барибир устунлик мезбонларда бўлади. Биринчидан барқарор шаклланган ўйин, майдон фактори ва руҳият. Бошковичга эса ҳозир осон эмас. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Балки ўзига ҳос "совға" тайёрлаши эҳтимоли йўқ эмас. 


Иван Бошкович: "Ҳозирги вазиятни яхшилаш мумкин. Биз "Бунёдкор"миз"


14-тур. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" 2:0 

15-тур. "Бунёдкор" - "Қизилқум" 1:2

16-тур. "Локомотив" - "Бунёдкор" 0:0

17-тур. "Динамо" - "Бунёдкор" 1:2

18-тур. "Бунёдкор" - "Нефтчи" 1:2


Улар бугун собиқ жамоасига қарши майдонга чиқади 

"Олимпик"да тўп тепаётган Отабек Жўрақўзиев, Фарруҳ Муҳторов, Абдурауф Бўриев, Мироншоҳ Сатторов, Жасур Холдоров."Бунёдкор" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 


“ОЛИМПИК” — “БУНЁДКОР”

15 сентябрь. Тошкент. “Жар” стадиони. 19:30

Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов.

Қанот ҳакамлари: Сардор Нишонбоев, Авазбек Абдуллаев. 

Захирадаги ҳакам: Лочин Долимов.

Назоратчи: Дмитрий Роман.

Комиссар: Азиза Татлимуратова.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика