UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  4 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Превью. "Насаф" учун ОЧЛдан олдин сўнгги репетиция Янгиликлар

Превью. "Насаф" учун ОЧЛдан олдин сўнгги репетиция

Бугун Суперлиганинг 4-тури доирасида навбатдаги кунги учрашувлар ўтказилади.

Қаршининг "Насаф" клуби бугун Тошкентда "Локомотив"га қарши майдонга чиқади. Қуйида эса ўйиндан олдинги қизиқарли маълумот ва фактларни келтириб ўтамиз. 


Локомотив

Суперлига. 4-тур

02/04/2022, 18:30

1
:
0
Тугади

Насаф

Сухроб Нуруллоев - 59'

45'
90'
46'  Ғуломҳайдар Ғуломов (Нурмуҳаммад Тошпўлатов)
55'  Алишер Салимов (Жалолиддин Жумабоев)
64'  Санжар Қодирқулов (Муҳаммаданас Ҳасанов)
64'  Кахи Махарадзе (Ислом Рашидхонов)
73'  Дилшод Комилов (Али Абдураҳмонов)
90'  Нурмуҳаммад Тошпўлатов
46'  Иван Соловьёв (Сухроб Нуруллоев)
59'  Сухроб Нуруллоев
59'  Марко Станоевич
65'  Шерзод Насруллаев (Алибек Давронов)
66'  Алибек Давронов
80'  Дилшод Саитов
80'  Баҳром Абдураҳимов (Шаҳзод Акрамов)
80'  Ҳусайин Норчаев (Семир Смайлагич)
81'  Умиджон Эргашев
90'  Ойбек Бозоров (Муродбек Раҳматов)


Ўзаро ўйинлар 


Ушбу жамоалар Суперлигада жами 34 бор тўқнаш келишган. Ғалабалардаги тафовутни оладиган бўлсак, кичик устунлик "Насаф" томонида эканлигини кўришимиз мумкин, 15та ғалаба. "Локомотив" рақиби устидан 13 бор зафар қучган. 6та баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 45:38, "аждарлар" фойдасига. Бугун мезбон мақомидаги "темирйўлчилар" ўз майдонларида "Насаф"га 5 бор мағлуб бўлишган. Мезбонлар Тошкентда кечган сўнгги 10та ўйиннинг 2тасида енгилган. Энг йирик ҳисоб 2020 йилги мавсумда қайд этилган бўлиб, "Жар"да кечган баҳсда Рўзиқул Бердиев шогирдлари 4:0 ҳисобидаги ғалабани ўзиники қилган эди. 



"Насаф" учун ОЧЛдан олдин сўнгги репетитция


Қарши клуби бугунги ўйин якунлангач 4 аперль куни ОЧЛда иштирок этиш учун тўғри Саудия Арабистонига йўл олади. Қайсидир маънода бугунги баҳс Рўзиқул Бердиевга футболчиларни кўриб олиш, тайёргарликни тешириб олиш учун яхши имконият. Балки таркибда айрим ротатцияларни кўришимиз эҳтимоли ҳам бор. Боз устига жамоанинг кўп футболчилари терма жамоа ихтиёридан қайтишди. Эҳтимол мураббийлар штаби барча карталарни очишмас. Буни ўйин давомида билиб оламиз. "Локомотив" эса ўз майдонида ғалаба учун ўйнаши табиий. Улар аввалги турда "Бунёдкор"дан учралган мағлубият учун ҳам икки ҳисса куч билан ҳаракат қилади. 



Денис Коростиченко "Насаф"ни олдин ҳам мағлуб этган 


Ўтган мавсумнинг сўнгги турида Микаэль Секейра "Локомотив"ни тарк этди. "Насаф" билан ўйинга эса жамоани Денис Коростиченко олиб борди. Ўша баҳсда унинг қўл остидаги "Локомотив" Қаршидан уч очко билан қайтгани ёдимизда. Коростиченко бу ишни яна бир бор уддалайдими?



Жамоаларнинг сўнгги ўйинлари 


"Қизилқум" - "Локомотив" 2:0

"Локомотив" - АГМК 2:1

"Бунёдкор" - "Локомотив" 2:1


"Навбаҳор" - "Насаф" 0:0

"Насаф" - "Металлург" 1:1

"Банияс" - "Насаф" 0:2

АГМК - "Насаф" (қолдирилган)



"Насаф"нинг учрашувга қайдномаси 



"Локомотив" бугунги ўйинга қайдномани эълон қилгани йўқ.


Ҳакамлар 


2 апрель, шанба
ЛОКОМОТИВ – НАСАФ
Ҳакамлар
: Раҳимбек Каримов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Хушнуд Суюнбоев
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев
VAR ассистенти: Алишер Усмонов
VAR назоратчи: Владислав Цейтлин
Комиссар: Сардор Қудратуллаев
Бошланиш вақти: 18:30 


Эслатиб ўтамиз рамазон ойи бошлангани муносабати билан бугун "Локомотив" стадионига ташриф буюрган мухлисларга бепул ифторлик тарқатилади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика