UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  0 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  0 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  14 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  16

"Насаф"даги барча муаммолар бартараф қилиндими? Янгиликлар

"Насаф"даги барча муаммолар бартараф қилиндими?

Суперлиганинг 13-турида "Локомотив" меҳмони бўлган "Насаф" мезбонларга имкониятни бой бериб қўйди.

Локомотив

Азизбек Амонов - 13', Азизбек Амонов - 38'

Суперлига. 13-тур

30/07/2021, 20:00

0
:
2
Тугади

Насаф

45'
90'
13'  Азизбек Амонов
38'  Азизбек Амонов
60'  Жасур Жалолиддинов (Жавоҳир Сидиқов)
80'  Диёр Туропов (Дилшод Комилов)
80'  Санжар Қодирқулов (Садриддин Абдуллаев)
90'  Дилшод Комилов
90'  Абдумавлон Абдужалилов
90'  Жавоҳир Сидиқов (Жавоҳир Абдуалимов)
90'  Шуҳрат Муҳаммадиев (Жавоҳир Алижонов)
46'  Абубакрризо Турдалиев (Баҳром Абдураҳимов)
58'  Жўрабек Маннонов (Андрия Калудерович)
58'  Муродбек Раҳматов (Дониёр Нарзуллаев)
89'  Баҳром Абдураҳимов
90'  Марко Станоевич

Учрашувдан кейин "аждарлар" спорт директори Ботир Қораев билан кичик суҳбат уюштирдик.

— "Машъал"да ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритаётган эдингиз. "Насаф"га қайтиш жараёни қандай бўлди?

— Тўғри, Муборакда эдим. Йил аввалида "Насаф" раҳбариятидан жиддий таклиф бўлгач, Қаршига кўчиб ўтдим. Ҳозир спорт директори сифатида ишлаяпман.

— 2021 йилнинг бошида клуб атрофида жуда ҳам хунук миш-мишлар юрганди. Ҳаттоки, "Насаф" йўқ бўлиб кетиши ҳақида гапирганлар ҳам бўлди. Бу сизни чўчитмадими?

— Йўқ, нега қўрқаман? Узоқ йиллар давомида "Насаф" шарафини ҳимоя қилганман. Футболчилик давримда ҳам пул йўқ пайтлар бўлган, ўйнаганмиз.

— Мавсум ўртасига келиб, барча муаммолар бартараф қилиндими?

— Молиявий жиҳатдан жуда яхши деб бўлмайди. Лекин ҳаракат қиляпмиз. Насиб қилса, яхши бўлиб кетади.

— "Насаф" яна ОФК кубогини ютмоқчи. Аммо бугунги жамоани 2011 йилгиси билан таққослаш имконсиз...

— Тўғри, 2011 йилги жамоа жуда ҳам тажрибали эди. Ҳозир кўряпсиз, таркибимиз ёш, аммо ҳаракатчан. ОФК кубогидаги ғалабага 10 йил бўлди. Яна ҳаракат қиламиз.

— Клубдан эркин агент сифатида кетиши кутилган Бозоров, Алиқулов сингари футболчилар билан узоқ муддатли шартнома имзоланди. Бу жараён қийин бўлдими?— Йигитларнинг маошини оширишимизга тўғри келди. Ҳозир барча футболчилар 2024 йилнинг охирига қадар мўлжалланган меҳнат битимига эгамиз.

— Трансфер ойнасида хориждан Андрия Калудерович олиб келинди. Ҳужумчи яхшилаб ўрганилдими?

— ОФК кубогида ғалаба қозониш учун яхши форвард керак бўлади. Бизда болгариялик ва сербиялик бир нечта вариантлар бор эди. Уларинг ўйинларини кўрдик ва Калудеровични танладик. У кеча жамоа таркибига келиб қўшилди. Янги муҳитга мослашиш бироз вақт оладиган жараён.

— Муродбек Раҳматовни (собиқ Мурод Хўжамбердиев) ОФК кубогида ўйнатиш режалаштирилаётган экан. Бу жамоага муаммо туғдирмайдими?

— Йўқ, ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Барча ўз исм ва фамилиясини ўзгартириш ҳуқуқига эга.

Нега турнинг марказий ўйинига ВАР жалб қилинмади?

Муаллиф :
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика