UZ

Сўнгги янгиликлар

01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  30 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  5 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  43 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  12 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  80 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  2 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  1 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  4 22:20Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"   0

Превью. «Машъал-2» - «УзДонгЖу» Янгиликлар

Превью. «Машъал-2» - «УзДонгЖу»

Эртага футбол бўйича Ўзбекистон биринчилиги 36-тур баҳсларига старт берилади.

Андижоннинг  «УзДонгЖу» жамоаси сафарда Қашқадарё вилояти Муборак шаҳрининг «Машъал-2» жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу учрашув жамоаларнинг ўзаро ўнинчи тўқнашуви ҳисобланади. Ўтказилган тўққизта ўйинда жамоалар тўрттадан ғалабага эришишган бўлса битта баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 14:8, «УзДонгЖу» фойдасига.

Биринчи даврада Андижондаги ўйинда майдон эгалари 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришган. Жамоаларнинг мусобақа жадвалидаги эгаллаб турган ўринларига этибор қаратсак, «УзДонгЖу» жамоаси ўтказилган 30 баҳсдан 55 очко жамғариб 4-ўриндан мустаҳкам жой эгаллаб турган бўлса, мезбонлар «Машъал-2» жамоаси эса 31-ўйиндан 37 очко жамғариб 9-ўринни банд этиб туришибди.

Ушбу баҳсни бухоролик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради бош ҳакам Шуҳрат Ражабовга қанотларда Александр Буров ва Шавкат Раҳматовлар ёрдам беришади. Назоратчи ҳакам Вилоят Нажафалиев. Ушбу баҳс Муборак шаҳридаги Баҳром Вафоев стадионида соат 15:00 бошланиши режалаштирилган.

Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.

36- тур 5-ноябр(шанба)
«Машъал-2» (Муборак)- «УзДонгЖу» (Андижон).«Б.Вафоев» стадиони.
Хакамлар: Ш.Ражабов (Бухоро), А.Буров (Бухоро), Ш.Рахматов (Бухоро).
Назоратчи: О.Рубаков (Тошкент).

«УзДонгЖу» ФК матбуот котиби Шерзодбек Мамадалиев тайёрлади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика