

"Тўғрисини айтсам, "Реал"нинг ярим ҳимоядаги ўйини мени умуман қониқтирмади. Ўйлашимча, "Лилль" билан ўйиндаги муаммо айнан ярим ҳимоя чизиғида эди. Бу йигитлар жисмонан яхши ҳолатда, аммо яратувчанлик борасида камчиликлар бор. Менга у ерда Модрич етишмади, Кроос эса ортиқ клубда эмас. Назаримда, Тчуамени, Камавинга ва Вальверде – жуда кўп мускуллар ва тўп билан бироз қўполроқ муомала. Менимча, ярим ҳимоянинг бундай варианти "Реал"га тўғри келмайди", - деди Миятович "Cadena SER" эфирида.



