

“Драгау” стадионида кечган беллашувда мухлислар бешта голга гувоҳ бўлишди. Беллашув 3:2 ҳисобида “Порту”нинг ғалабаси билан якун топди. Беллашувнинг 68-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Пепе жароҳат олиб майдонни тарк этди.
Ушбу мағлубиятга қарамай “Бенфика” чемпионат турнир жадвалида ишонч билан пешқадамлик қилмоқда. “Порту” пешқадамдан тўрт очко ортда қолган ҳолда иккинчи поғонани банд этган.



