"Порту" ярим ҳимоячиси Корона тез орада "Севилья" футболчисига айланади

Alisher
13 янв 2022
"Порту" ярим ҳимоячиси Хесус Корона тез орада "Севилья" футболчисига айланади.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 29 ёшли мексикалик футболчи тез орада испан клуби билан 2025 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар шартнома имзолайди.

"Севилья" ўйинчи тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг расман ушбу ҳафтада трансфер ҳақида эълон қилади.

Корона 2021/22 йилги мавсум "Порту" таркибида 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano