“Порту” устози: “Артета ўйин давомида менинг оиламни ҳақорат қилди”

Khoja
13 мар 2024
“Порту” устози Сержиу Консейсау “Арсенал”га қарши ўйин давомида мезбонлар устози Артета бир неча бор унинг оиласини ҳақорат қилганини айтди.

“Артета бизнинг захира ўриндиғимиз олдига келиб, оиламни испан тилида ҳақорат қилди. Мен унга у ҳақорат қилган инсон ҳозир ҳаёт эмаслигини айтдим. У мени оилам ҳақида эмас, балки жамоасининг ўйини ҳақида қайғуриши керак”, — деб фикр билдирди Сержиу Консейсау.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com