Пўлатхўжа Холдорхонов: "Пенальтилар сериясига ҳам тайёр эдик"

Aslanov Jasurbek
11 мар 2023
U-20 Осиё Кубоги чорак финалида Австралия устидан қозонилган ғалабадан кейин Ўзбекистон термаси ярим ҳимоячиси Пўлатхўжа Холдорхонов ўз фикрларини билдирди.

- Авваламбор, шундай қўллаб-қувватлаганига мухлисларга раҳмат! Бугун ватан учун ўйнадик. Жаҳон чемпионатига чиққанимиздан хурсандмиз. Аслида бу энг кичик вазифа эди. Энди олдимизда чемпионлик вазифаси турибди. 

- Пенальтилар сериясида ҳаяжон бўлмадими?

- Йўқ, тўғриси, умуман ҳаяжонланмадим. Йигитлар бунга тайёрланишганди. Мураббийлар машғулотларда бизни бу жараёнга тайёрлашганди. Умуман олганда пенальтилар сериясига ҳам тайёр эдик, буни кутгандик ҳам. 

- Ғалаба қўлга киритилганидан кейин Фарҳод Манноповга ҳам бағишланди.

- У жуда яхши инсон эди. Унинг вайнларини кўп кўрардим. Унинг ҳурмати юқори бўлгани учун либосни кўтардим.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia