

"Жорий йилдаги илк расмий ўйинимизни ғалаба билан бошладик. Мухлисларга раҳмат айтаман. Биринчи учрашув доим қийин бўлади. Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик.
Қишки йиғиндаги назорат учрашувларидаги натижалар муҳим эмасди. Йиғинларда яхши жамоалар билан ўйнагандик. Муҳими чемпионатда ғалаба қозондик.
"Сурхон"ни яхши ўргангандик. Уларда мураббий ўзгарди. Шу омил ҳам таъсир қилгандир",- дейди Пўлатхўжа Холдорхонов.



