

"Ундан хавотир оляпман. У мавсумни яхши бошлаши керак. Старт ўтган мавсумлардагидан кўра яхшироқ бўлиши керак.
Клуб уни бош мураббий қилиб тайинлаганида бундан хурсанд бўлгандим. Чунки барқарорлик ғояси менга ёқади. Чунки бунгача ғалати тарзда мураббийлар олиб ташланаётганди.
Бироқ бошқа томондан олиб қаралса, биринчи мавсумдан кейин унда яхшиланиш, ўсиш кузатилиши керак эди. Бироқ ишлар жуда ёмонлашиб кетди", - деди Скоулз.



