

"Агарда менга шундай савол беришса, мен йўқ деб жавоб берган бўлардим.
Ўтган мавсумда жамоа сафар ўйинларида жуда суст ўйин кўрсатди - "Севилья"га (0:3) қарши ўйин яққол мисол. У ерда ажойиб атмосфера ҳукм сураётганди, бироқ босимга бош беролмай, сочилиб кетишганди.
Бу эса "Копенгаген"га қарши ўйиндан олдин мени ҳавотирга солмоқда. Ушбу жамоанинг характери, жангчилари борми йўқми, билмайман. Лекин уларнинг бундай оғир атмосферадан чиқиб кета олишларига ишонмаяпман. Албатта, Даниядаги ғалаба МЮга катта имконият тақдим қилган бўларди.
"Копенгаген"га қарши уй ўйинида МЮнинг омади келиб қолди, жамоа унчалик ҳам зўр ўйнамади. Шу сабабли жамоанинг плей-офф босқичига чиқиши имкониятларини паст баҳолайман", - деди Скоулз.



