

Ярим ҳимоячи “Ал Иттиҳод“нинг таклифини қабул қилишга тайёр ва фаолиятини Саудияда давом эттирмоқчи. Саудияликлар ярим ҳимоячига йилига 20-25 миллион евро беришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Погба 2024 йилнинг февраль ойида тўрт йилга четлатилди: унинг 2023 йил август ойида олинган допинг-намунасида тестостерон даражаси жуда юқори эканлиги аниқланди. 2024 йил октябрь ойида CAS унинг дисквалификация муддатини 18 ойгача қисқартирилганди ва футболчи март ойидан бошлаб футбол ўйнаш имкониятини қўлга киритганди.



