Пол Мерсон: "Арсенал" "Сити"га ютқазса, чемпионлик пойгасидан чиқади"
25 сен 2023 23:49
Янгиликлар
Пол Мерсон: "Арсенал" "Сити"га ютқазса, чемпионлик пойгасидан чиқади"
"Арсенал" собиқ футболчиси Пол Мерсоннинг фикрича, Лондон клубининг "Манчестер Сити"га қарши баҳси "тўпчилар" учун муҳим аҳамиятга эга.
АПЛнинг 8-тур ўйинлари доирасида "Арсенал" "Сити"ни қабул қилади, баҳс 8 октябрь куни бўлиб ўтади.
"Агар "Арсенал" "Манчестер Сити"га мағлуб бўлса, улар чемпионлик пойгасидан чиқишади. Фарқ 7 очкога етиши мумкин.
Кўпчилик айтиши мумкин: "Ҳали ўйинлар кўпку". Аммо яна 600та ўйин бор бўлса ҳам "Арсенал" "Сити" билан 7 очколик фарқни йўққа чиқара олмайди. Буни тўғирлаб бўлмайди, ушбу баҳсдан сўнг Лондон клуби "Сити" билан бир марта меҳмонда тўқнаш келади" - дейди Мерсон.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар