Покистон ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралашида иштирок этмайдиган бўлди

Aziz Tukhtamuradov
18 авг 2015
Шу йилнинг октябрида Бангладешнинг Дакка шаҳрида 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаши доирасидаги “А” гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтади.

Бу гуруҳдан қуръа натижасига кўра Ўзбекистон, Бангладеш, Шри-Ланка, Бутан ва Покистон терма жамоалари ўрин олганди.

Осиё Футбол Конфедерациясининг маълум қилишича, ушбу гуруҳ аъзоларидан бири — Покистон ёшлар терма жамоаси ушбу мусобақада қатнашмасликка қарор қилди. Шундай қилиб, эндиликда “А” гуруҳида келаси йили Бахрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати U-19да иштирок этиш учун 4та жамоа кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Япониянинг Хиросима шаҳрида бўлиб ўтган “BalcomBMWCup 2015” ғолибига айланди.

Қуйида U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичи, “А” гуруҳи ўйинлари тақвимини келтириб ўтамиз.

2 октябрь, 2015
«Бангабандху» миллий стадиони, Дакка
1-тур
14:00 Ўзбекистон – Бутан 17:00 Бангладеш – Шри-Ланка

4 октябрь, 2015
«Бангабандху» миллий стадиони, Дакка
2-тур
14:00 Шри-Ланка – Ўзбекистон 17:00 Бутан – Бангладеш

6 октябрь, 2015
«Бангабандху» миллий стадиони, Дакка
3-тур
14:00 Шри-Ланка – Бутан 17:00 Ўзбекистон – Бангладеш

*Ўйинларнинг бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: the-uff.com