

Французнинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси жорий йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 28 ёшли ўйинчи клубдан эркин агент мақомида кетмоқчи.
ПСЖдан ташқари Погба билан шартнома имзолашга "Ювентус" ва "Бавария" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Поль Погба "Манчестер Юнайтед"да 2016 йилдан бери ўйнайди. Унинг клубдаги маоши 17 млн еврони ташкил этади.



