

“Албатта бу ишни амалга ошира оладиган бошқа футболчилар ҳам бор. Бизда, масалан Златан Ибрагимович бу совринни ютишга ҳақли. У 35 ёшда бўлишига қарамай, қандай ўйин кўрсатмоқда ва голлар урмоқда... У 10 йилдан буён юқори савияда ўйнаб келмоқда.
Азар, Неймар, Суарес ҳам яхши ўйин кўрсатиб, голлар уришмоқда. Булар ажойиб футболчилар, шу руҳда ўйин кўрсатишда давом этишса, албатта ушбу совринни қўлга кирита олишади”, - дейди француз футболчиси.



