

"Фергюсонни жуда ҳурмат қиламан. У буюк футбол мутахассиси. Фергюсон билан ҳеч қачон муаммо бўлмаган. Мен кўпроқ майдонга тушишни истаган эдим, у эса бу учун бироз эрта деб ҳисоблаган. Кутишга тайёр эмасдим. Шу сабаб йўлларимиз айрилди. У билан ишлаш тажрибаси менга кўп нарса берди. Биз яна учрашамиз деб умид қиламан" - дейди Погба.



