

Унниг Кёльндаги хайрлашув ўйинига 50 000 мухлис келди. Майдонга 39 ёшли немисдан ташқари Мануэль Нойер, Матс Хуммельс ва Пер Мертесакер тушди.
Подольски Германия терма жамоаси таркибида ЖЧ-2014ни ютган, "Бавария" билан эса 2007/08 йилги мавсум Бундеслигада ғалаба қозонган.
У "Арсенал" таркибида Англия кубоги соҳиби бўлган, "Галатасарой" ўйинчиси сифатида эса Туркия кубоги ва Суперкубогига (икки марта) эга чиққан.




