

"Янсеннинг ёмон формаси - бу мен учун муаммо эмас. Янссен фаолиятидаги энг яхши даврларни ўтказаётгани йўқ, аммо у ёш ва бу унинг АПЛдаги илк мавсуми. Винсент билан кўп маротаба суҳбатлашдим. Ҳаммаси жойида. У ўзини бўш қўйиб, шуғулланишда давом этиши ва майдонга тушиш имкони бўлганда, ўз маҳоратини кўрсатиши керак.
Асосийси, биз унга ишонамиз. Агар у бор кучи билан ҳаракат қилса, ҳаммаси жойида бўлади" - дейди Почеттино.



