Почеттино: "Улар учун барчаси энди бошланади"
09 июл 2023 13:35
Янгиликлар
Почеттино: "Улар учун барчаси энди бошланади"
"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино Михайло Мудрик, Раҳим Стерлинг ва Энцо Фернандес ҳақида гапирди.
"Барчаси улар учун энди бошланади. Улар ўз маҳоратини намойиш қилишлари керак. Бироқ биз аввало улар ўзларини қулай ҳис қилишлари учун платформалар яратишимиз ва имконият беришимиз керак.
Ушбу футболчилар клубда қийин даврларда келишди ва бу каби футболчилар билан ишлаш биз учун ҳам катта чақирув. Улар "Челси"нинг босимига туриб бера олишларида биз ҳам ёрдам бера олишимиз лозим.
Шу билан бирга футболчиларнинг ҳолатини тўғри кўра олиш лозим - бу бизнинг асосий ишимиз. Футболчи жамоага мослашиши, доимий иштиёқда бўлиши, доимо чин юракдан меҳнат қилиши керак, бу бизнинг максимал натижага эришишимизда ёрдам беради", - деди Почеттино.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар