Почеттино "Челси" АПЛ аутсайдери билан дуранг ўйнагани бўйича тушунтириш берди

Sherzod Nurmatov
8 апр 2024, 13:21
"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛ аутсайдери "Шеффилд Юнайтед"га қарши ўйиндаги дуранг сабабини тушунтирди.

"52 ёшда жамоа мусобақага тайёр ёки тайёр эмаслигини тезда тушунасиз. Эҳтимол, бу таркиб ҳар уч кунда ўйнаш учун етарлича етук эмасдир. Жамоа ҳали ёш ва биз ҳали ҳам уларнинг кўрсаткичларини ўрганмоқдамиз. Бу ҳар доим бироз вақт талаб этади", – деди Почеттино.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" ўз майдонида "Шеффилд Юнайтед"ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. "Кўклар" иккинчи бўлимнинг қўшиб берилган вақтида иккинчи голни ўтказиб юборишди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano