Почеттино: "Баъзида яхши ўйин кўрсатмай ҳам ғалаба қозонасан"

Aslanov Jasurbek
11 фев 2019
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино "Лестер Сити"га қарши учрашувдаги ғалаба (3:1) ҳақида фикр билдирди.

"Футболчиларнинг ўйинга бўлган муносабати жуда фантастик эди. Баъзижа яхши ўйин кўрсатмай ҳам ғалаба қозонасан. Ғалаба - адолатли натижа деб ҳисоблайман. Футболчиларни табрикламоқчиман. Йигитлар билан фахрланаман.

Қайтарилган пенальти? Льорис - дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири, у катта тажрибага эга ва узоқ вақтдан бери "Тоттенхэм" шарафини ҳимоя қилади. Бугунги каби ҳал қилувчи вазиятларда у бизга ёрдам бера олади. Льорис 3 очко олишимизга имкон берди" - дейди Почеттино.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: tottenhamhotspur.com