UZ

Сўнгги янгиликлар

01:16ОЧЛ. Жалолиддин Машариповнинг бенефисига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 01:09ОЧЛ. "Персеполис"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратган "Ал Ҳилол" ярим финалга йўл олди  0 00:32Куман: "Биздаги таркиб чемпионлик учун курашишга имкон беради"  4 00:10Клопп Муҳаммад Салоҳни айни дамдаги дунёнинг энг кучли ўйинчиси деб атади  5 23:50АПЛ. "Челси" меҳмонда "Брентфорт"ни минимал ҳисобда таслим этди  9 23:31"Пахтакор"ни ҳакамлар чемпион қилдими?  58 23:21А Серия. "Лацио" дастлаб гол ўтказиб юборганига қарамасдан, "Интер"ни иродали тарзда мағлуб қилди  2 23:07МЮ Сульшерни истеъфога чиқармайди. Клуб мураббийга ишонишда давом этади  15 22:41ОЧЛ. Машарипов иккита гол ва битта ассист қайд этган ўйинда "Ал Насср" ярим финалга чиқди  24 22:38Питер Хюистра: "Черан ўйиннинг ҳақиқий қаҳрамонига айланди"  17 22:13"Кичкина камера". "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувидан кейинги кескин гаплар: "Навоийга умуман яқинлашма!"   27 21:53Бахтиёр Ашурматов: "Дуранг натижа ҳеч кимни қониқтирмагани аниқ"  6 21:31Беларусь чемпионати. БАТЭ меҳмонда "Славия"га мағлуб бўлди, Умаров 86 дақиқа ҳаракатланди  4 21:30Улуғбек Бақоев: "Ҳозир ОЧЛ ҳақида гапирмоқчи эмасман"  5 21:17Иккита пенальти ва Чераннинг бенефисига айланган "Пахтакор" - "Қизилқум" ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  29

Пламен Димов: "Пахтакор" билан ўйиндан олдин яхшигина рағбат ваъда қилишганди" Янгиликлар

Пламен Димов: "Пахтакор" билан ўйиндан олдин яхшигина рағбат ваъда қилишганди"

Виктор Кумиков мураббийлигидаги "Андижон" жамоаси Суперлиганинг 19-турида ўз майдонида "Пахтакор"ни мағлуб этди (1:0).

Учрашувда Фарҳод Соҳибжоновнинг ягона голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олган майдон эгалари қолган дақиқаларда ҳимояда ишончли ҳаракат қилишди. Жорий йилда марказий ҳимояда ўзидан яхши таасурот қолдираётган болгариялик футболчи Пламен Димов кеча рақиб ҳужумларини бартараф этишда катта ҳисса қўшди. Ўйиндан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Пламен ажойиб ғалаба билан табриклаймиз. Дарҳақиқат икки хил савиядаги жамоалар майдонда тўқнаш келди. Уларнинг ҳолати ҳам турлича эди. Шундай экан ўйин қандай ўтди? 

- Ўтган турда "Металлург"га аламли тарзда мағлубиятга учрагандик. Ўшанда ғалабани сақлаб қолиш насиб қилмаган экан. Шу боис ўз майдонимиздаги "Пахтакор" билан ўйиннинг муҳимлик даражаси юқори эди. Биз Суперлигада қолиш учун курашяпмизми, демак ҳар бир ўйин ва қўлга киритиладиган очконинг қиймати ўта юқори. Ўйинимиз яхши чиқмаган бўлсада, охиригача курашиб ирода кўрсата олдик. "Пахтакор" чемпионатнинг энг кучли жамоаси ҳисобланади. Мураббий томонидан берилган кўрсатмаларни тўғри бажара олдик. Тўғри омадсизликлар ҳам бўлди. Бунингсиз иложи йўқ. 

- "Пахтакор" сўнгги турларда "Металлург" билан ўйинни ҳисобга олмаганда жуда қийналмоқда. Учрашувларда битта тўп фарқи билан ютиб кетяпти. Агарда рақиблар ўз имкониятларидан фойдалана олса, бемалол бу жамоани ютиб кетишлари мумкин эди. "Андижон"да мана шу жиҳат ўхшади, десак тўғри бўладими?

- Мен бир нарсани айтишим мумкинки, "Пахтакор" биз билан учрашувда тўпни яхши назорат қилди.Лекин юз фоизлик яққол вазиятлар яратгани йўқ. Уларга кескинлик яратишига йўл қўймадик, деб ўйлайман. 

- Бундай рақиблар билан учрашувлардан олдин клублар футболчиларни руҳлантириш мақсадида кўпроқ мукофот пулларини эълон қилишади. Дейлик биринчи даврада Тошкентда кечган баҳсда сўнгги дақиқаларда дуранг учун мукофот пули уч баробар оширилгани ҳақида эшитгандик. Ўшанда жамоа жуда яхши қаршилик кўрсата олганди. Бу сафарги ўйин олдидан ҳам мукофот пуллари билан мотивация берилдими?

- Мотивация футболчи учун керак. Шуни унутмаслик керакки, биз Суперлигада кучлилар сафида қолиш учун курашмоқдамиз. Таъкидлаш жоизки, раҳбарият "Пахтакор" билан баҳсдан олдин яхшигина рағбатлантириш ваъда қилишганди. 

- Жорий йилда ҳимоядаги ўйинларингиз сабаб ўзингиздан яхши таассурот қолдирмоқдасиз. Умуман ёзда "Андижон"нинг бир нечта футболчилари кучли клубларга йўл олди. Мартин Боаке АГМКга, Жасур Жалолиддинов "Локомотив"га, Дониёр Абдуманнопов Беларусь клубига. Сизда ҳам бу борада вариантлар бўлдими?

- Ҳа ёзда бир нечта таклифлар бор эди. Аммо вазият шундай тус олдики, мен ҳеч қаерга кетмадим. "Андижон" билан мавсумни яхши ўтказганимдан сўнг ўйлаб кўраман. Ҳозирда бор эътиборим шу жамоага қаратилган. Ўйлайманки, биргаликда мақсадимизга эришамиз ва жамоани элитада сақлаб қоламиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +12   

Фикрлар

   
21 сен 20:58:35
Davronbek Beshariq
Омадини берсин.... мукофот пули берилиши керак. Айтилуради-кайтариб олинувради бумаслик керак.
   
20 сен 17:01:18
sport jurnarist
shunaqa o'yinlar superligani bezaydi. qani endi bu qolgan jamoalar ham Andijonday bo'lsa
   
20 сен 16:54:43
Ali7279
Яхши лигонер яхши уйинчи
   
20 сен 16:45:24
Abu bakr siddik
Xaloli bolsin
   
20 сен 16:10:53
Faqat Rosti
Шунга арзийди беришсин лекин бу еги уз кулида коляпди андижонни
   
20 сен 16:02:16
Шерзод Даданов
Малацы олган пулингларни яхшилика ишлатилар буюрсин.
   
20 сен 15:50:11
JAFAR FCQIZILQUM
Mukofotga arziydi
   
20 сен 14:09:40
Азамат Абдуллаев
Beriwsinda endi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика