UZ

Сўнгги янгиликлар

19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  0 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  3 18:40Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Олимпик" "Жайхун" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:28Суперлига. "Хоразм" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  2 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  4 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  1 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  1 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  30 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   4 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0 15:02Суперлига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди   0 14:46Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Испанияга жўнаб кетадиган таркиби маълум  5 14:22Шаҳбоз Жўрабеков: "Малини тартибга чақирдим, у эса агрессивликка берилиб кетди. Камида 1 очкога лойиқ эдик"  0

Пито: "Украина ўйиннинг дастлабки қисмида бизга сюрприз тайёрлади" Янгиликлар

Пито: "Украина ўйиннинг дастлабки қисмида бизга сюрприз тайёрлади"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/2 финали доирасида Украинага қарши ўйиндан сўнг (3:2) Бразилия терма жамоаси аъзоси Пито сайтимизга интервью берди.

"Украинага қарши жуда оғир ўйин ўтказдик. Рақиб кучли эди. Қолаверса, уларнинг дарвозабони кўп вазиятда жамоаси жонига ора кирди. Бу бизнинг ишимизни қийинлаштирди, аммо якунда ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. 

Менимча, ёмон ўйин намойиш этмадик. Ярим финал бўлгани учун ҳам бироз босим бор эди. Қолаверса, Украина жуда кучли жамоа ҳисобланади. Шу боис ўйиннинг дастлабки қисмида рақиб бизга сюрприз тайёрлади ва беллашув давомида қийинчилик туғдирди.

Финалда қайси жамоа рақиб бўлишидан қатъи назар қийин ўйин гувоҳига айланамиз. Ҳозир дам олишимиз ва ҳал қилувчи беллашувга ҳозирлик кўришимиз даркор", деди Пито.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия финалда Аргентина — Франция жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика