UZ

Сўнгги янгиликлар

02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  2 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  40 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  14 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  1 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  7 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  28 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0

Питер Хюистра: "Футболчиларимиз жанг қила олишларини намоён этишди" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Футболчиларимиз жанг қила олишларини намоён этишди"

Бугун бўлиб ўтган "Насаф" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.





Бунда "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра саволларга жавоб қайтарди. 

- Жудаям қизиқарли баҳс гувоҳи бўлдик, биз олдинги ўйинчалик бугун яхши ўйнай олмадик. "Насаф"нинг бизга қарши зўр тайёргарлик кўргани сезилиб турди ва рақиб ўйинни жуда яхши бошлади. Учрашув аввалида бир нечта хатоларга йўл қўйдик ва бунинг оқибатида "Насаф"да бўш зоналар вужудга келди. 

"Насаф" ҳисобни 2:0 кўринишга келтирганида биз янада қийин вазиятга тушиб қолдик. Аммо жамоамиз характер кўрсатиб якунда 3:2 ҳисобида ғалаба қозона олдик. Футболчиларимиз жанг қила олишларини намоён этишди. Стадион тўла пайт ўйнаш осон эмас, чунки босим юқори бўлади. Лекин иккинчи томондан футболда барибир мухлисларни кўриш ёқимли. 

Ўйлайманки, бизда футболчи алмаштиришлар тўғри бўлди ва бунинг оқибатида ўйинимиз кучайди. Ёш футболчи Иброҳимхалил Йўлдошев ғалаба тўпини киритди, бу эса менга жуда ёқди. Чемпионатни сафарда ғалаба билан бошлаш ёқимли. Энди бу ўйинни унутиб душанба куни бўладиган "Машъал"га қарши баҳсга тайёргарлик кўрамиз, - дея ўз фикрларини билдирди Питер Хюистра. 


- "Насаф"нинг ўйинини қандай баҳолайсиз? Рақибнинг камчилиги нимада бўлди? 

- Нима дейишим мумкин, "Насаф" - яхши жамоа. Улар ҳужумкор футбол намойиш этиб, бизни шошириб қўйишди. Бугунги баҳсда орамиздаги фарқ вазиятлардан фойдаланишда бўлди.


- "Пахтакор"ни етакчи футболчилар тарк этди. Бу йўқотишлар жамоа ўйинига салбий таъсир қилмайдими? 

- Тўғри, жамоамизни бир нечта ўйинчилар тарк этди ва бу футболда бўлиб турадиган ҳолатлардан бири. Биз эса бор таркиб билан ишлашда давом этишимиз керак. Мени хурсанд қилаётган томони - марказий ҳимоямизда Егор Кримец ва Анзур Исмоиловга ўхшаган тажрибали футболчиларнинг борлиги. Шунингдек, ёшлардан Эркинов, Йўлдошев кабиларни айта оламан. Қўлимиздаги бор футболчилардан фойдаланиб кучли таркиб тузишга ҳаракат қиламиз. 


- Икки учрашувдирки ўнг қанот ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти. Қачонки Иброҳимхалил захирадан тушиб, Сайфиев ўнг қанотга ўтказилгач, "Пахтакор" ўйини қовуша бошлади. Кейинги баҳсларда Ҳожиакбарни захирада қолдириб, асосий таркибда Сайфиев билан Йўлдошевни тушириш режангиз борми? 

- Кейинги учрашувда нима бўлишини билмайман, чунки душанбагача олдимизда вақт бор ва ҳали машғулотлар ўтказамиз. Йўлдошев яхши футболчи, у ғалаба тўпини киритганида хурсанд бўлдим. Лекин бизда бошқа яхши футболчилар ҳам бор ва ким машғулотларда ўзини кўрсатса ўшалар бошланғич таркибдан жой эгаллайди. 


- Трансфер ойнаси ёпилгунча "Пахтакор" ўз таркибига легионер қўшиб оладими?

- Албатта, биз бир нечта футболчини кузатиб боряпмиз. Агар ҳар томонлама бизга маъқул келадиган футболчи билан келишувга эришсак, яхши бўларди. Агар бундай бўлмаса, унда ёшлар билан ишни давом эттирамиз.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика