Пирс Морган: "Сиз навбатдаги ақлсиз товуқлар учун яна миллиард ишлатишингиз керак"

Aslanov Jasurbek
2 сен 2023, 22:44
Пирс Морган "Челси" мухлислари устидан кулди.

Маурисио Почеттино жамоаси АПЛнинг 4-тур ўйинида "Ноттингем Форест"га ўз уйида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

"Челси" 4та учрашувдан 1тасида ғалабага эришди ва айни дамда жадвалда 11-ўрини эгаллаб турибди.

"Челси" ишқибозлари, ваҳима қилманг. Сизлар майдонда нима қилишни билмай югурадиган 30  футболчи учун яна миллиард сарфлашингиз керак" - деб ёзди журналист.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/piersmorgan