Пирс: "Агар Магуайр бўлмаганида, Англия АҚШга ютқазган бўларди"

Оқил Абдубарноев
26 ноя 2022
Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Стюарт Пирс ЖЧ-2022даги ўйини учун Ҳарри Магуайрни мақтади.

"Магуайр АҚШга қарши ажойиб ўйин кўрсатди (0:0). Агар у бўлмаганида, Англия мағлуб бўларди.

Албатта, ўйиндан бироз ҳафсаламиз пир бўлди. Аммо вазиятга ижобий ёндашадиган бўлсак, Магуайрнинг ажойиб ўйинини қайд этишимиз керак. У жарима майдончасида уч марта боши билан зарба беришни уддалади. Ҳарри ажойиб ўйин намойиш этди.

Фақат Ҳарри Магуайр туфайли ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қола олдик", - деди Пирс.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Talksport