Пиоли "Милан" ҳақида: "Ўзингизни кимдир билан солиштирманг. Шунчаки, ишлашда давом этинг ва мақсадни юқорироқ қўйинг"

Omonjon To`xtamirzayev
18 дек 2023
Стефано Пиоли "Милан" ўзини бошқа клублар билан солиштирмаслиги керак деб ҳисоблайди.

"Россонери" устози А Серия навбатдаги турида "Монца" мағлуб этилгач (3:0), фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз ишлашда давом этишимиз ва бор эътиборимизни ўзимизга қаратишимиз, даражамизни кўтариб боришимиз ва стабилликка эришишимиз зарур.

Бугун нафақат "Монца" туфайли, балки биз чоршанба куни ("Ньюкасл"га қарши) кўп куч йўқотганимиз учун ҳам осон бўлмади. Йигитлар вазиятга тўғри муносабат билдиришди ва мотивация топа олишди. Ёш футболчиларимиз олқишга муносиб, клубнинг бу йўналишдаги фаолияти узоқ йиллардан буён ўз мевасини бериб келади.

Такрор айтаман, биз фокусни ўзимизга қаратишимиз ва бошқалар билан солиштирмай, меҳнат қилишда давом этиб, мақсадларни юқорироқ қўяверишимиз зарур. Уёғини эса вақт кўрсатади", – деди Пиоли.

Эслатиб ўтамиз, 16 турдан кейин "Милан" А Серияда 3-ўринни эгаллаб турибди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Football Italia