Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди
24 май 2024 13:38
Янгиликлар
Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди
"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли ўз лавозимидан кетади, деб хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.
Италиялик мутахассис жорий мавсум якунланганидан кейин жамоани тарк этади. 58 ёшли Пиолининг "Милан" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амалда эди.
"'Милан' Стефано Пиоли ва унинг бутун жамоасига сўнгги беш йил давомида жамоани бошқаргани, унутилмас лига чемпионлигини қўлга киритгани ва "Милан"ни Европанинг энг яхши мусобақаларида барқарор иштирокини тиклагани учун самимий миннатдорчилик билдиради", – дейилади клуб баёнотида.
Пиоли "Милан" бошқарувига 2019 йилнинг октябрида келган эди. "Милан" 2021/22 йилги мавсум А Серияда ғолиб чиқди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар