

"Бу тезлик ва сифат борасида бизнинг энг яхши ўйинларимиздан бири эмас. Биринчи бўлимда рақибга кам имконият бердик.
Кейинчалик руҳий томонлама шундай кўриндики, биз энг яхши ўйинимизни ўтказа олмаймиз. Миямизда А Серияда бир неча ўйинни юта олмадик деган фикр айланиб юрганди. Бироқ қайта олдик ва ўзимизни ўнгладик. Бу ғалаба бизга куч беради", - деди Пиоли.
Эслатиб ўтамиз, "Милан" А Серияда кетма-кет 4 ўйинда ("Ювентус", "Наполи", "Удинезе", "Лечче") ғалаба қозона олмади. Жамоанинг сўнгги ғалабаси 7 октябрь куни "Женоа" майдонида қўлга киритилганди.



