

Ушбу хато туфайли "ирислар" 96-дақиқада гол ўтказиб юборди.
"Афсуски хатони энди тўғирлаб бўлмайди. Ҳозир "Эвертон" мухлисларидан кечирим сўрамоқчиман. Жамоа қандай ўсишга эришганини кўрдингиз. Биз вазиятлар яратдик, ажойиб ўйин кўрсатдик.
Ҳаммаси яхши, аммо дарвозабонларнинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Менда шундай бўлди, бироқ кейинги ўйинга 100% тайёр бўламан. "Ливерпуль"га қарши 96 дақиқа яхши ўйин кўрсатдик" - дейди Пикфорд.



