UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  2 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  0 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  6 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  18 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5

ПФЛ ўз тарихида илк бор Жаҳон футбол лигалари ассоциацияси форумида қатнашади Янгиликлар

ПФЛ ўз тарихида илк бор Жаҳон футбол лигалари ассоциацияси форумида қатнашади

Дубай 17-19 октябрь кунлари Жаҳон футбол лигалари ассоциацияси томонидан ўтказиладиган “Жаҳон футбол лигалари форуми-2022” тадбирига мезбонлик қилади. Унда илк марта ЎзПФЛ вакиллари Диёр Имомхўжаев ҳамда Зоҳиржон Акрамхонов иштирок этади.

Жаҳон футбол лигалари ассоциациясига 2015 йилда асос солинган бўлиб, унинг бош қароргоҳи Швейцариянинг Цюрих шаҳрида жойлашган. Айни вақтда унга 44 мамлакат футбол лигалари аъзо ҳисобланади. ЎзПФЛ ҳамда ассоциация ўртасидаги алоқалар шу йилнинг июль ойидан бошланганди. Ўтган вақт давомида ташкилот ЎзПФЛ билан боғлиқ мусобақалар, ҳужжатлар ва бошқа материалларни ўрганиб чиқди. Шундан кейин ассоциация бош котиби Жером Перлемутер ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев билан сентябрь ойида алоқага чиқди ва суҳбатда лигамизни 45-аъзо сифатида қабул қилишга тайёр эканлигини маълум қилди. Шундан келиб чиқиб, айни вақтда ЎзПФЛ мазкур форумда кузатувчи мақомида иштирок этмоқда.  

Мазкур ташкилот бошқарув кенгаши раиси Мексика футбол лигаси раҳбари Энрике Бонилла ҳисобланади. Унинг ўринбосарлари сифатида Англия Премьер-лигаси раҳбари Ричард Мастерс ҳамда MLS раҳбари Дон Гарбер фаолият олиб боради. Айни вақтда Европанинг кучли бешлик миллий чемпионатлари ҳисобланган Англия, Испания, Италия, Германия ва Франция лигаларининг барчаси Жаҳон футбол лигалари ассоциацияси аъзолари ҳисобланади. Шунингдек, Европанинг Туркия, Шотландия, Белгия, Португалия, Сербия, Дания, Руминия, Швеция, Латвия, Польша, Украина, Исроил, Греция каби мамлакатлари ҳам унга аъзодир. 

Осиё қитъасидан шу кунга қадар Австралия, БАА, Япония, Қатар, Саудия Арабистони, Малайзия, Жанубий Корея ва Таиланд мамлакатларининг футбол лигалари Жаҳон футбол лигалари ассоциацияси билан ҳамкорлик қилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика