ПФЛ энди ғолибларни пул мукофотлари билан тақдирламайди

Aslanov Jasurbek
9 мар 2016
ПФЛ янги мавсум учун янгиланган Регламентни ишлаб чиқди.

Хабарингиз бор, ўтган йилги Регламентнинг 15-бўлимида Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби (“Локомотив”) 50 миллион, Ўзбекистон чемпиони (“Пахтакор”) 500 миллион, 2-ўрин соҳиби (“Локомотив”) 300 миллион, 3-ўрин эгаси (“Насаф”) 200 миллион, Ўзбекистон Кубоги соҳиби (“Насаф”) 200 миллион, Ўзбекистон Биринчилиги ғолиби (“Обод”) 150 миллион, 2-ўрин соҳиби (“Оқ-тепа”) 50 миллион сўм пул мукофотлари билан тақдирланиши ёзиб қўйилганди. 

Янги Регламентда ёзилишича, 2016 йилги мавсум ғолиблари пул мукофотларини қўлга киритмайди. Фақатгина кубок, медаллар ва дипломлар билан мукофотланади.  



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia