Петр Чех саккизинчи маротаба Чехиянинг энг яхши футболчиси деб топилди
Aziz Tukhtamuradov
22 мар 2016
"Арсенал" дарвозабони Петр Чех 2015 йилда Чехиянинг энг яхши футболчиси деб топилди, дея хабар қилмоқда Чехия футбол федерацияси расмий сайти.
33 ёшли дарвозабон саккизинчи марта ушбу совринни қўлга киритди. Овоз бериш жараёнида у "Спарта" ҳужумчиси Давид Лафата ва "Герта" ярим ҳимоячиси Вларимир Даридаларни ортда қолдирди.