UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  2 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  1 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  2 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  1 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  1 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  2 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  4 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  1

"Пескара" - "Аталанта" учрашуви зилзила туфайли тўхтатилди Янгиликлар

"Пескара" - "Аталанта" учрашуви зилзила туфайли тўхтатилди

Кеча Италия А Сериясининг 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

ESPNFC нашрининг хабар беришича, Италия марказида икки соат ичида иккинчи зилзила кузатилганидан сўнг "Пескара" ҳамда "Аталанта" ўртасидаги баҳс мухлислар орасидаги қўрқув туфайли бир неча дақиқага тўхтатилди.

Учрашув бошланишига 90 дақиқа қолганида 5,4 магнитудали, баҳснинг 32-дақиқасида эса 6,1 магнитудали зилзилалар қайд этилган.

10 сония давомида мухлислар орасида ваҳима пайдо бўлди, хатто баъзилар стадионни тарк этди.

"Ўша вақтда нима бўлаётганини тушунмадик, чунки биз майдонда югураётгандик. Мухлислар бақиришини эшитиб, улар аренани тарк этаётганида ҳаммасини тушундик" - дейди "Пескара" ҳимоячиси Уго Кампаньаро.

Учрашув 4 дақиқага тўхтаб қолди ва кейин давом эттирилди. Ушбу ўйинда "Аталанта" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Зилзила маркази "Стадио Адриатико" аренасидан 180 км. узоқликда, Мачерата ва Перужа шаҳарлари орасида бўлган.

Икки ой олдин ҳам Италия марказида қаттиқ зилзила кузатилган эди. Ўшанда 300 га яқин аҳоли табиий офат туфайли оламдан кўз юмган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика