

Футболчи машғулот пайтида бошидан жароҳат олди.
"Ҳаммага салом. Қўллаб-қувватлашингиз учун раҳмат. Шанба куни воқеадан сўнг жуда қийин бўлди. Ҳозир аҳволим яхши, оилам билан биргаман. Сўнгги ўйин пайтида жамоадошларим билан бирга бўлмоқчиман, бироқ бунинг иложи йўқ. Миллий жамоани фақат касалхонадан қўллаб-қувватлай оламан. Перу терма жамоаси, сиз бизни хурсанд қила олишингизга ишонаман" - дейди Фарфан ўз "Инстаграми"да.



