

"Мен Чемпионлар лигасида ўйнайман, "Рома" эса скудетто учун курашмоқда. Агар Спалетти қолганида, мен кетган бўлардим.
А Сериядаги рақиблар ҳақида гапирадиган бўлсам, бугунги кунда энг яхши жамоа "Наполи". Улардан тўпни олиб қўйиш қийин. "Барселона"га қарши ўйнаганимда шуни ҳис қилгандим.
Агар "Ювентус" ҳақида гапирадиган бўлсам, улар ўтган мавсумдагига ўхшамаяпти. Жамоа кучсизроқдек кўринмоқда. Бироқ "Ювентус" лигадаги энг муҳимлардан бири бўлиб қолмоқда" - дейди Перотти.
Эслатиб ўтамиз, А Сериянинг сўнгги турида "Наполи" ўз майдонида "Ювентус"га мағлуб бўлди (0:1).



