

"Интер" ярим ҳимоячиси Лондонга учиб келди. У бугун тиббий кўрикдан ўтади.
Хорват Лондон клуби билан 2 йиллик шартнома имзолайди. Унинг маоши бир мавсум учун 6 миллион еврони ташкил этади.
Перешичнинг "Интер" билан шартномаси июнда якунига етади. У "Тоттенхэм"га эркин агент мақомида ўтади.
33 ёшли футболчи ўтган мавсум А Серия доирасидаги 35та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 7та ассист қайд этди.



