Перишич "Интер"да қолади, томонлар янги шартнома бўйича келишувга эришишди

Alisher
18 фев 2022
Миланнинг "Интер" клуби ўз таркибида хорватиялик ярим ҳимоячи Иван Перишични сақлаб қолади.

Томонлар музокаралар ўтказишди ва меҳнат келишуви борасида келишувга эришди.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, хавбек "нерадзуррилар" билан 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришди. Янги битимга кўра, унинг маоши бир мавсум учун 4,5 млн еврони ташкил этади.

33 ёшли ўйинчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.

Перишич жорий мавсум А Серия доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira